Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Ван Перси: «Арсенал»га Европа Лигаси керак эмас»

Ван Перси: «Арсенал»га Европа Лигаси керак эмас»

Автор: admin

«Арсенал» собиқ ҳужумчиси Робин ван Перси «тўпчилар»нинг Европа Лигаси учун кураш олиб бориши ҳақида гапирди.
«Арсенал»нинг Европа Лигасидаги иштироки? Бунга икки томондан қараш мумкин. «Тўпчилар» бу турнирда ўйнашни хоҳламайдилар, улар Чемпионлар Лигасини исташади.
Бошқа томондан эса бу турнир Микел Артетага тактика, жисмоний тайёргарлик бўйича ишлаш, янги даражага кўтарилиш, кўпроқ жиддий машғулотлар ўтказиш учун яхши бўлиши мумкин.
Агар мендан сўрасангиз, Европа Лигасига чиқмаслик ва унинг ўрнига қўшимча машғулотлар олиб боришни афзал кўраман. Умид қиламанки, «Арсенал» келаси мавсумда энг катта жамоалар билан рақобатлаша оладиган янги даражага чиқади», – деб ван Персининг сўзларини келтиради Даилй Эхпресс.
124   
Добавить комментарий
Ваше имя: *