Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Ўзил турк клуби таклифини рад этди

Ўзил турк клуби таклифини рад этди

Автор: admin

«Арсенал» яримҳимоячиси Месут Ўзил фаолиятини Туркияда давом эттиришни хоҳламади.
Билдънинг ёзишича, 31 ёшли футболчининг хизматларига «Фенербаҳче» қизиққан. Клуб Месутга таклиф билан чиқди, аммо яримҳимоячи таклифни рад этди. Таъкидланишича, хавбек 2021 йил ёзигача, шартномаси якунига қадар «Арсенал»да қолмоқчи.
Ўзил «Арсенал»да 2013 йилдан бери ўйнайди. Аввалроқ «Шалке», «Вердер» ва «Реал»да ҳам ҳаракат қилган. У бу мавсумда АПЛда 18та ўйин ўтказиб, 1та гол ва 2та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
110   
Добавить комментарий
Ваше имя: *