Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Почеттино «Ювентус»ни бошқариш учун асосий номзодга айланди

Почеттино «Ювентус»ни бошқариш учун асосий номзодга айланди

Автор: admin

Аргентиналик мураббий Маурисио Почеттино «Ювентус» бош мураббийи Маурицио Саррининг ўрнини эгаллаши мумкин, дея хабар бермоқда Ла Стампа нашри.
Манбанинг ёзишича, Турин клуби раҳбарияти мавсум якунида Саррини истеъфога чиқаришни режалаштирмоқда. Қайд этилишича, клуб Почеттинонинг вакиллари билан норасмий учрашув ўтказган. Маурисионинг ўзи ҳам «Ювентус»ни бошқаришга тайёр эканлигини маълум қилган.
Почеттинонинг сўнгги иш жойи «Тоттенҳем» клуби бўлганди. Аргентиналик мутахассис ўтган мавсум якунида Лондон жамоаси билан Чемпионлар лигаси финалида иштирок этганига қарамай, жорий мавсумдаги муваффақияцизликлар боис ноябр ойида истеъфога чиқарилган ва унинг ўрнига Жозе Моурино таклиф қилинган эди. 
Олдинроқ, Почеттино номзоди «Нюкасл»ни бошқариш учун асосий даъвогар эканлиги маълум қилинганди. Қишда эса у «Барселона»нинг таклифини рад этганлиги ҳақида испан нашрлари хабар берганди.
133   
Добавить комментарий
Ваше имя: *