Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Лапорта ва Росел «Барселона» президенти сайловида иштирок этишади

Лапорта ва Росел «Барселона» президенти сайловида иштирок этишади

Автор: admin

«Барселона» президенти сайловида иштирок этувчилар сони ошмоқда.
ОК Диарио нашри раҳбари Эдуардо Инда хабарига кўра, Жозеп Бартомеу курсисини эгаллаш учун Жоан Лапорта, Виктор Фонт ва Сандро Росел истак билдиришган.
Қайд қилиш жоизки, Лапорта ва Росел аввал бу лавозимда ишлашган. 
«Барселона» президенти сайлови 2021 йилда ўтказилади. Унда клубнинг 150 мингга яқин аъзоси (сосос) иштирок этиши мумкин. Жозеп Бартомеу сайловда қатнашмайди, чунки ҳеч бир шахс 2 мартадан ортиқ муддатга бу лавозимни эгаллаши мумкин эмас.
Аввалроқ Лапорта агар «Барселона» президентлигига сайланса Қатарнинг «Ас-Садд» клубида ишлаётган Хавини бош мураббийликка таклиф қилиш ҳақида ваъда берган эди. Фонт эса асосий таркибга академия тарбияланувчиларини қайтаришини, шунингдек, Мессидан кейинги ҳаётга тайёргарлик кўришини эълон қилди.
111   
Добавить комментарий
Ваше имя: *