Goal24.uz » Transfer » Трансфер оламидаги янгиликлар

Трансфер оламидаги янгиликлар

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Санчо учун сўнгги уруниш

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси “Боруссия Дортмунд” клуби вингери Жейдон Санчони қўлга киритишдан воз кечгани йўқ.
“Даилй Стар"нинг маълум қилишича, “қизил иблислар” ЙЧЛ йўлланмасини қўлга кирица, Санчо учун Дортмунд клубига 80 миллион фунт таклиф қилади.
Манбанинг маълум қилишича, Жейдоннинг дўсти Маркус Решфорд ҳам трансферни амалга ошириш мақсадида ўз дўстини янги жамоага ўтишга ундамоқда.
Эслатиб ўтамиз, корона-танаффус чоғида Дортмунд клуби катта молиявий муаммоларга дучор бўлди. Шу боис, Санчонинг трансфери ҳақидаги миш-мишлар тобора кўпаймоқда.

Облак “Челси”да?!

Мардиднинг “Атлетико” жамоаси дарвозабони Ян Облак “Челси” жамоасига ўтиши мумкин.
“Гоал" нашрининг маълум қилишича, Мадрид клуби ўз кипперини сотишга тайёр, бироқ унинг трансфер суммаси 120 миллион этиб баҳоланди.
Ҳозирда, “аристократлар” Мадрид клубининг таклифига қарши таклиф юборганларича йўқ. Боз устига, Облакнинг кетишини Диего Симионе ҳам истамаяпти.
Манбанинг маълум қилишича, “Челси” аллақачон Облакнинг аганти билан учрашган ва илк музокаралар олиб борилган.

“Валенсия”да кўтара савдо

Испаниянинг “Валенсия” клуби жамоада кичик тўнтарилишни амалга оширмоқчи.
Спорт.эс нашрининг маълум қилишича, клуб маошдан тежаб қолиш мақсадида бир йўла 6 та асосий футболчисини трансферга қўяди.
Унга кўра: Денис Черишев, Дани Парехо, Родриго Морено, Гонсалу Гедеш, Яспер Силессен ва Жоффри Кондогбиалар ёзда сотиб юборади.
Манбанинг маълум қилишича, Парехо билан аллақачон “Атлетико” клуби жиддий қизиқиб қолган.

Боздоган нишонда

Европанинг энг иқтидорли футболчиси деб эътироф этилаётган Жан Боздоган фаолиятини топ клублардан бирида давом эттириши мумкин.
Трансфермаркет портали берган маълумотларга қараганда, 19 ёшли ярим ҳимоячи билан “Атлетико” ва “Тоттенҳем” клублари алоқага чиққан.
“Шалке” клуби ўз тинейжерини 30-40 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр эканлигини расман эълон қилиб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Боздоган аллақачон асосий жамоада дебют қилди. 3 та ўйинда майдонга тушган футболчи фойдали ҳаракатни амалга оширгани йўқ.

Леанардо “Марсел”да?!

“Боруссия Дортмунд” клуби ҳимоячиси Леанардо Балерди фаолиятини Францийада давом эттиришга жуда яқин турибди.
“Лъэқуипе"нинг маълум қилишича, Дортмунд клуби 21 ёшли ҳимоячисини “Марсел”га сотиб олиш шарти билан бир мавсумга ижарага бериб юбормоқчи. Манбанинг маълум қилишича, “Марсел” ҳимоячини тўлиқ қўлга киритиш учун 15 миллион евро тўлаши лозим.
Эслатиб ўтамиз, Леанардо бундан бир мавсум илгари “Бока Хуниорс” жамоасидан 16 миллион евро эвазига сотиб олинган бўлиб, бу мавсумда атиги 17 дақиқа ҳаракат қилди.
363   
Добавить комментарий
Ваше имя: *