Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Гарет Бейл “Реал”ни тарк этадими? Унинг агенти жавоб берди

Гарет Бейл “Реал”ни тарк этадими? Унинг агенти жавоб берди

Автор: admin

“Реал” ҳужумкор ярим ҳимоячиси Гарет Бейлнинг агенти Жонатан Барнетт уелслик футболчининг Мадрид клубини тарк этиш нияти йўқлигини маълум қилди.
“Гарет яхши ҳолатда. Унинг “Реал” билан шартномаси тугашига яна икки йил бор. У Мадридда бахтиёр яшамоқда, у ҳеч қаерга кетмайди. Бейл жамоанинг қолган аъзолари каби яхши ҳолатда. Зидан ҳам бу фикрни қўллаб-қувватлайди. Албатта, турли клублар Гаретга қизиқиш билдирмоқда, бироқ бирор клубда уни сотиб олиш имконияти борлигига ишониш қийин. Гарет “Реал”ни тарк этмайди”, — дейди Барнетт.
Аввалроқ “Реал” Бейлнинг икки йиллик маошини тўлаб бериб, у билан шартномани тўхтатмоқчи эканлиги тўғрисида хабар берилганди.
31 ёшли Бейл Испания чемпионатининг 2019/20-йилги мавсумида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва худди шунча голли узатмага муаллифлик қилди.
131   
Добавить комментарий
Ваше имя: *