Goal24.uz » Европа жамоалари » Rossiya » Манба: «Спартак» Урунов трансферига яқин

Манба: «Спартак» Урунов трансферига яқин

Автор: admin

«Уфа» клуби ва Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Остон Урунов Москванинг «Спартак» клубига ўтишга яқин.
«Чемпионат.ру» хабарига кўра, «қизил-оқлар» 19 ёшли футболчи билан шахсий шартнома бўйича музокара ўтказишмоқда.
Урунов шу йилнинг феврал ойида Тошкентнинг «Локомотив» клубидан 150 минг евро эвазига «Уфа»га ўтган эди.
Россия чемпионатининг бу мавсумида футболчи 10та ўйинда майдонга тушиб, сермаҳсул ҳаракатларни амалга оширмади.
Эслатиб ўтамиз, яқинда «Уфа» клубида бош директор бўлиб ишлаган Шамил Газизов «Спартак» билан шартнома имзолаб, айнан шу лавозимни эгаллаган эди.
115   
Добавить комментарий
Ваше имя: *