Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Гвардиола: “Ортимиздан пичир-пичир қилманг!”

Гвардиола: “Ортимиздан пичир-пичир қилманг!”

Автор: admin

УЙEФА “Манчестер Сити”га нисбатан таъқиқни олиб ташлагач, футбол оламида эътирозлар сони ортиб кетди. Кўплаб мураббий ва экспертлар вазиятни ўзларича талқин қилишни бошлаб юборди. Шу сабабли, Пеп ўзининг инглиз нашрлари учун берган сўнгги интервюсида ушбу масала юзасида кескин фикр билдирди.
-  “Ливерпул”, “Арсенал”, “Манчестер Юнайтед” сингари клубларга бизни АПЛда ва ЙEЧЛда кўриш ёқимсиз. Буни жуда яхши биламан. Шунга қарамай, улар биз грандлар қаторида эканлигимизни ва совринлар учун кураш олиб бораётганимизни ҳазм қилишлари лозим.
Улар аввал эгаллаган совринларни биз ҳам бошимиз утра кўтаришга ҳақлимиз деб ҳисоблайман. Биз йилдан-йилга ўз ўйинимизни кучайтириб боряпмиз. Буни жим туриб томоша қилиш мушкул, бироқ бу футбол буни барча тан олиши лозим.
Ҳеч кимдан бўлишимиз керак бўлган жойда эканлимиз учун руҳсат сўрамоқчи эмасмиз. “Сити”нинг ўрни қаерда бўлса, у айни дамда ўша ўринни эгаллаб турибди. Агар биз мағлуб бўлсак, доимо барчанинг қўлини сиқиб хайрлашаман. Уларни ғалаба билан табриклайман. Биз доимо шундай қилганмиз. Йигитлар буни англаб етишингиз керак.

"Манчестер Сити" грандлар қаторида бўлишни истамоқда ва бу иш амалга ошиб бормоқда. Биз баъзида ғалаба қозонамиз. Баъзида эса, мағлуб бўламиз. Шу сабабли, барчасини тўғри қабул қилинг. Ортимизда пичир-пичир қилмасдан, майдонда бизни мағлуб этинг!”
Манба: спортс.ру
130   
Добавить комментарий
Ваше имя: *