Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Моес: «Сулшер билан ягона фарқимиз – «Манчестер Юнайтед»да унга вақт берилди»

Моес: «Сулшер билан ягона фарқимиз – «Манчестер Юнайтед»да унга вақт берилди»

Автор: admin

Англия Премер-лигаси 37-тури доирасидаги «МЮ» - «Вест Ҳем» ўйини олдидан меҳмонлар бош мураббийи Девид Моес Манчестердаги фаолияти ва Сулшернинг ишига баҳо берди.
«Манчестер Юнайтед» — ажойиб клуб ва фаолият юритиш учун зўр жой. Шахсан мен учун бу – жаҳоннинг энг катта клуби. «Олд Траффорд» аввалги уйим, бу стадионга қайтишни интизорлик билан кутаяпман.
Сулшернинг Манчестердаги фаолиятида ҳам қийин дамлар кузатилганди. Жамоанинг натижалари яхши бўлмагани сабабли танқид қилингани ёдимда. У билан орамиздаги ягона фарқ шундаки, унга вақт ва имконият беришди, менга эса беришмаганди. Сулшернинг ютуғи у клуб истаганидек академия футболчиларига қўрқмай ишонч билдиради. «МЮ» академиясида ажойиб иқтидорлар етарлича», - дея Моеснинг сўзларини келтирмоқда Гоал.
Девид 2013-2014 йиллар давомида «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи сифатида фаолият олиб борган эди.
Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» — «Вест Ҳем» учрашуви 22 июл куни «Олд Траффорд» стадионида ўтказилади.
138   
Добавить комментарий
Ваше имя: *