Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » «Аталанта» етакчи ҳужумчисини «Ювентус»га сотмади

«Аталанта» етакчи ҳужумчисини «Ювентус»га сотмади

Автор: admin

«Аталанта» клуби етакчи ҳужумчиси Дуван Сапата билан хайрлашмоқчи эмас.
Cалcиомерcато хабарига кўра, «бергамаски» колумбиялик тўпурарни «Ювентус»га сотишни истамади.
Туринликлар Сапата учун 30 млн евро ва дарвозабон Маттиа Перинни бермоқчи эди. Аммо «Аталанта» камида 50 млн евро сўради.
Сапата 2018 йилда «Сампдория»дан «Аталанта»га 26 млн евро эвазига ўтган. А Сериянинг бу мавсумида 29 ёшли футболчи 24та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол урган ва 5та голга ҳаммуаллифлик қилган.
Унинг «Аталанта» билан имзолаган шартномаси 2023 йил ёзигача амал қилади.
139   
Добавить комментарий
Ваше имя: *