Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Гарет Бейлнинг 2 йиллик шартномаси «Реал»га қанчага тушиши маълум бўлди

Гарет Бейлнинг 2 йиллик шартномаси «Реал»га қанчага тушиши маълум бўлди

Автор: admin

«Реал» ҳужумчиси Гарет Бейл шартномаси якунига етмаганча жамоани тарк этмоқчи эмас. 31 ёшли футболчи яна икки йил давомида маош олишда давом этмоқчи. Бундан ташқари, уелслик футболчи ҳаттоки ижарага ҳам йўл олмоқчи эмас. Буни ўйинчининг агенти Жонатан Бернат ҳам тасдиқлади.
"Реал" эса имкон бўлиши билан Бейлни сотиб юбормоқчи ёки ижарага бермоқчи. Чунки Гарет ўз даражасини намойиш эта олмаяпти. Ўйинчининг йиллик маоши солиқлар чиқариб ташланганидан кейин 14,5 миллион еврога тенг.
Агар Бейл яна йил Мадридда қоладиган бўлса, "қаймоқранглилар" солиқларни қўшиб ҳисоблаганда 60 миллион евро харажат қилишига тўғри келади. Ҳозирги шароитда эса бу "Реал"дек бақувват клубга ҳам оғирлик қилади.
Манба: футбол.уа
150   
Добавить комментарий
Ваше имя: *