Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » “Реал” Зинедин Зиданга муддати чегараланмаган шартнома таклиф қилади

“Реал” Зинедин Зиданга муддати чегараланмаган шартнома таклиф қилади

Автор: admin

Мадриднинг “Реал” клуби президенти Флорентино Переснинг жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан хизматларидан кўнгли тўлмоқда.
Журналист Эдуардо Инданинг Эл Чирингуито эфирида айтишича, Перес францийалик мутахассисга муддациз шартнома таклиф қилмоқчи ва унга жамоани ўзи истаган вақтга қадар бошқариш ҳуқуқини тақдим қилиш ниятида. Шунингдек, Перес Зидан кетишга қарор қиладиган бўлса, унга клуб спорт директорлиги лавозимини таклиф қилган ҳолда, жамоадаги спортга оид ишларни унинг ихтиёрига топширмоқчи.
Таъкидланишича, функсионер Зиданни “Реал”нинг Алекс Фергюсони тимсолида кўрмоқда. Афсонавий шотландиялик мутахассис 27 йил мобайнида “Манчестер Юнайтед”га бош мураббийлик қилган ва клубнинг муҳим қарорларини чиқаришда иштирок этганди.
Эслатиб ўтамиз, “Реал” жорий мавсум якунларига кўра Испания чемпионлигини қўлга киритди. Жамоа Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб ўйида “Манчестер Сити” майдонига сафар қилади. дастлабки баҳсда мадридликлар 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.
164   
Добавить комментарий
Ваше имя: *