Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » «Лидс» хўжайини: «Ибраҳимович таклифимизни рад этганди, Кавани ҳақида ўйлаяпмиз»

«Лидс» хўжайини: «Ибраҳимович таклифимизни рад этганди, Кавани ҳақида ўйлаяпмиз»

Автор: admin

«Лидс» хўжайини Андреа Радритссани Англия Премер-лигаси янги мавсуми олдидан клуб таркиби кучайтирилишини маълум қилди. 
«Ибраҳимович? Ёзги трансфер ойнасида Златанни таклиф этиш қийин бўлади. Январда уни чақиргандик, бироқ у таклифимизни рад этиб «Милан»ни танлаганди. 
Кавани? Албатта, у жамоамизни кучайтира олган бўларди. Эдинсон жисмоний жиҳатдан ҳам ўйин услубимиз ва Премер-лигага жуда мос келади. Аммо мен ҳали бош мураббийимиз Белса билан Кавани масаласида гаплашганим йўқ. Шунга қарамай, биз уни таклиф этиш ҳақида ўйлагандик. У ҳали ҳам эркин агент саналади, кўрамиз барчаси қандай якунланаркин», - дейди «Лидс» клуби раҳбари.
Маълумот учун, «Лидс» Чемпионшипда 1-ўринни эгаллаб, 16 йиллик танаффусдан кейин Премер-лигага қайтди.
153   
Добавить комментарий
Ваше имя: *