Goal24.uz » Chempionlar ligasi » УEФА президенти: Ҳатто Иккинчи жаҳон уруши вақтида ҳам футбол тўхтаб қолмаган эди

УEФА президенти: Ҳатто Иккинчи жаҳон уруши вақтида ҳам футбол тўхтаб қолмаган эди

Автор: admin

УEФА президенти Александер Чеферин коронавирус пандемияси ташкилот фаолиятига қандай таъсир қилгани ҳақида гапирди.
“Табиийки, сўнгги ойлар барча учун улкан мавҳумлик фурсати бўлди. Мен ва оилам ҳақида гапирадиган бўлсам, бу вақт ичида биз янада яқинлашдик.
Бу Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг узун танаффус? Келинг ёдга оламиз, коронавирусдан фарқли ўлароқ Иккинчи жаҳон уруши вақтида футбол буткул тўхтаб қолмаган. Профессионал нуқтаи назардан мен катта босимни ҳис қилдим, кўплаб оғир ишлар бўлди. Бироқ бахтимизга футбол бутун Европага қайтмоқда ва бундан хурсандман.
Баъзи нарсалардан воз кечишимизга тўғри келди. УEФА миллий чемпионатларни июл ойи сўнггига қадар тугатиб олиш учун ўзининг мусобақалари бир қисмини қурбон қилди. Август охирида 2019/20-йилги мавсум Еврокубокларининг қолган қисмини ўтказиб оламиз. Лигалар бунга рози бўлди. Улар сентябрь ойидаги терма жамоа ўйинлари вақтида ҳам ҳамфикрлилик намойиш қилади деган умиддаман.
УEФА, миллий ассоциациялар, клублар ва лигалар бирдамликда ҳаракат қилди. Бу қабул қилинган қарорлардан ҳам кўриниб турибди”, — дейди Чеферин.
Эслатиб ўтамиз, март ойи якунларига бориб Европанинг деярли барча миллий чемпионатлари коронавирус сабаб тўхтаб қолди. Францийа, Нидерландия ва Белгия каби миллий чемпионатлар муддатидан аввал якунланди. Май ойининг иккинчи ярмидан бошлаб лигалар рестарт ола бошлади ва ҳозирга келиб барчада мавсум якунланиш арафасида.
УEФА 2020-йилда ўтказилиши режалаштирилган Европа Чемпионатини бир йил кейинга қолдирди, Миллатлар Лигаси баҳслари ва турли ёш тоифаларидаги мусобақалар ҳам қолдирилди.
185   
Добавить комментарий
Ваше имя: *