Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Пеп Гвардиола Премер Лигада Фергюсоннинг рекордини янгилади

Пеп Гвардиола Премер Лигада Фергюсоннинг рекордини янгилади

Автор: admin

“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола бир мавсум давомида бошланғич таркибда ўзгаришлар қилиш борасида Премер Лига рекордини ўрнатди.
Жорий мавсум 37-турига келиб испаниялик мутахассис жамоа бошланғич таркибида 143 та ўзгаришга қўл урди. Бу борада Гвардиола “Манчестер Юнайтед” собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсоннинг рекордини ортда қолдирди. 2008/09-йилги мавсумда Фергюсон бошланғич таркибда 140 та ўзгариш қилганди.
Мазкур кўрсаткич борасида етакчи мураббийлар билан танишинг:
1. Хосеп Гвардиола (143 ўзгариш, 2019/2020-йилги мавсум)
2. Алекс Фергюсон (“Манчестер Юнайтед”, 140, 2008/2009)
3. Стив Макларен (“Мидлсбро”, 136, 2005/2006)
4–5. Алекс Фергюсон (“Манчестер Юнайтед”, 135, 2012/2013)
4–5. Юрген Клопп (“Ливерпул”, 135, 2017/2018).
153   
Добавить комментарий
Ваше имя: *