Goal24.uz » Европа жамоалари » Роналду “Олтин бутса” учун курашда Левандовски билан орадаги фарқни қисқартирди. Яна 5 та гол Криштиануни ғолибга айлантиради

Роналду “Олтин бутса” учун курашда Левандовски билан орадаги фарқни қисқартирди. Яна 5 та гол Криштиануни ғолибга айлантиради

Автор: admin

“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду 2019/20-йилги мавсум “Олтин бутса” соврини курашида “Бавария” форварди Роберт Левандовски билан ўртадаги фарқни қисқартирди.
Португалиялик футболчи А Серия 34-тури доирасида “Лацио”га қарши ўйинда дубл қайд этиб, мавсумдаги голлари сонини 30 тага етказиб олди. Шу тариқа Роналду “Олтин бутса” рейтингида 60 очко тўплади ва Робертдан 8 балл ортда қолмоқда. Кучли учликни “Лацио” ҳужумчиси Чиро Иммобиле эгаллаган. Туриндаги ўйинда ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйган футболчи ушбу мавсумда 29 та гол уришга эришган.
Қайд этиш жоиз, Бундеслигада мавсум якунланган, А Серия тугашига ҳали тўртта тур бор.
“Олтин бутса”—2019/20 совринига даъвогарлар:
Роберт Левандовски (“Бавария”) — 34 гол, 68 очко
Криштиану Роналду (“Ювентус”, Италия) — 30 гол, 60 очко
Чиро Иммобиле (“Лацио”, Италия) — 29 гол, 58 очко
Тимо Вернер (“Лейпциг”, Германия / “Челси”, Англия) — 28 гол, 56 очко
Эрлинг Ҳоланд (“Боруссия Д”, Германия) — 29 гол, 50 очко
Лионел Месси (“Барселона”, Испания) — 25 гол, 50 очко.
Рейтингда очколарни ҳисоблаш қуйидагича амалга оширилади: футболчининг мавсум давомида урган голлари сони чемпионат коэффициентига кўпайтирилади. Энг катта коэффициент Англия, Испания, Италия, Францийа ва Германия чемпионатларидаги голлар учун берилади — 2.
Агар бир ва ундан ортиқ футболчи бир хил очко тўплайдиган бўлса, ўрин бир ўйинда урилган ўртача голлар сонига қараб белгиланади. Шу тариқа Левандовски ва Роналдунинг очколари тенг келиб қолса, ғалаба катта эҳтимол билан полшалик футболчи томонида бўлади. У 31 ўйинда 34 та гол урган, Роналду эса 30 гол учун 30 та ўйин сарфлашига тўғри келди. Бироқ португалиялик футболчи қолган 4 ўйинда 5 та гол уришга муваффақ бўлса биринчи ўринга кўтарилиб олади.
185   
Добавить комментарий
Ваше имя: *