Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » АПЛ. «Манчестер Сити» «Уотфорд»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

АПЛ. «Манчестер Сити» «Уотфорд»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Автор: admin

Англия Премер-лигаси 37-тури доирасида лигада қолиш учун кураш олиб бораётган «Уотфорд» «Манчестер Сити»га қарши майдонга тушди.
Бутун ўйин давомида майдонда устунлигини кўрсата олган Гвардиола шогирдлари сафарда йирик ҳисобда ғалабага эришишди. Стерлинг биринчи бўлимдаёқ дублини расмийлаштирган бўлса, иккинчи бўлимда Фоден ва Лапортнинг голлари Манчестер клубига йирик ғалабани тақдим этди. Ушбу тўртта гол билан «шаҳарликлар»нинг жорий мавсумда АПЛда киритган голлари сони 97тани ташкил этмоқда.
Мавсумни 2-ўринда якунлаши аниқ бўлиб улгурган «Ман Сити» жамоасининг очколари сони 78тага етди. «Уотфорд» эса 34 очко билан 17-ўриндан жой олиб, жамоани хавфли зонадан 3 очко ажратиб турибди. 
АПЛ. 37-тур
Уотфорд – Манчестер Сити 0:4
Голлар: 0:1 – 31 Стерлинг, 0:2 – 40 Стерлинг, 0:3 – 63 Фоден, 0:4 – 66 Лапорт.
Уотфорд – Фостер, Кабаселе, Доусон, Мариаппа, Фемения, Перейра, Клеверли, Хюз, Дукуре, Сарр, Дини (Уелбек, 67).
Манчестер Сити – Эдерсон, Жоау Канселу, Уокер (Зинченко, 64), Лапорт (Стоунз, 74), Эрик Гарсия, Родри Эрнандес, Бернарду Силва, Фоден, де Брюйне, Стерлинг (Маҳрез, 64), Габриел Жезус.
140   
Добавить комментарий
Ваше имя: *