Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » АПЛ. «Астон Вилла» «Арсенал»ни мағлуб этди

АПЛ. «Астон Вилла» «Арсенал»ни мағлуб этди

Автор: admin

Англия Премер-лигаси 37-тури доирасидаги яна бир учрашув ниҳоясига етди.
Лигада қолиш учун кураш олиб бораётган «Астон Вилла» клуби «Арсенал»ни қабул қилиб, муҳим ғалабани қўлга киритди. Учрашувнинг 27-дақиқасида Маҳмуд Трезеге томонидан киритилган гол Бирмингем клубига Лондон жамоаси устидан муҳим 3 очкони келтирди.
Натижада очколари сонини 34тага етказган «Астон Вилла» жамоаси бир поғона кўтарилиб, 17-ўринга чиқиб олди. «Арсенал» эса 53 очко билан 10-ўринда қолди.
АПЛ. 37-тур.
Астон Вилла – Арсенал 1:0
Гол: 1:0 – 27 Трезеге.
Астон Вилла – Рейна, Ал-Муҳаммади (Гилбер, 25), Конса, Мингз, Таргетт, Дуглас Луис, Хурихейн (Накамба, 73), Трезеге, Макгинн (Ленсбери, 90), Грилиш, Саматта (Девис, 72).
Арсенал – Мартинес, Давид Луиз (Пепе, 60), Холдинг, Колашинатс, Соареш (Уиллок, 79), Торрейра (Жака, 46), Себалос, Сака (Тирни, 60), Обамеянг, Ляказетт, Нкетиа.
112   
Добавить комментарий
Ваше имя: *