Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » «Милан» Пиоли билан шартномани узайтирди

«Милан» Пиоли билан шартномани узайтирди

Автор: admin

«Милан» бош мураббийи Стефано Пиоли билан шартномани узайтирди. 
Клуб 54 ёшли мутахассис билан 2022 йил ёзигача мўлжалланган битим тузилганини эълон қилди.
«Стефано жуда қийин дамларда келди. Биз доим унинг ишидаги натижа кўриниши учун вақт керак бўлишини айтдик. Кўриб турибмизки, профессионализм ва маҳорат доим мукофотланади.
Стефано – биз кўришни истаган жамоани бошқариш учун тўғри келадиган мураббий: муваффақиятли, ёш ва ғалабаларга оч», – дейди «Милан» спорт директори Паоло Малдини.
Аввалроқ «россонери» бир неча ойдан бери музокара олиб борилаётган Ралф Рангник номзодидан воз кечгани айтилганди.
134   
Добавить комментарий
Ваше имя: *