Goal24.uz » Европа жамоалари » Fransiya » Мбаппе «ПСЖ»да қоладими? Футболчи жавоб берди

Мбаппе «ПСЖ»да қоладими? Футболчи жавоб берди

Автор: admin

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе келаси мавсумда қайси жамоада тўп тепишини маълум қилди.

«Мен — «ПСЖ» ўйинчисиман ва ушбу лойиҳанинг бир қисмиман. Келаси мавсумда ҳам «ПСЖ»да ўйнайман. Жамоа билан имкон қадар кўпроқ соврин ютишга ҳаракат қиламан.

Олдинда муҳим йил турибди. «ПСЖ» ўзининг 50 йиллигини нишонлайди. Шунинг учун барча совринларни ютишда қўлдан келган барча ишни қиламан», — деди Мбаппе.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппенинг парижликлар билан шартномаси 2022 йилга қадар тузилган. Жорий мавсумда у Францийа чемпионати доирасида 20та ўйинда майдонга тушиб, 18та гол урди ва 5та голга узатма берди.
Манба: спорт24.ру
185   
Добавить комментарий
Ваше имя: *