Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » «Арсенал» 25 йилда биринчи бор мавсумни 7-ўриндан қуйида якунлайди

«Арсенал» 25 йилда биринчи бор мавсумни 7-ўриндан қуйида якунлайди

Автор: admin

«Арсенал» Премер-лиганинг 37-турида «Астон Вилла»га мағлуб бўлди (0:1).
Чемпионат якунланишига 1 тур қолганида «тўпчилар» 54 очко билан 10-ўринни эгаллаб туришибди ва 7-ўриндаги «Тоттенҳем»дан 5 очко кам жамғаришган. Кўриниб турибдики, «Арсенал» мавсумни топ-7да якунлай олмайди.
Шу тариқа «Арсенал» 1994/95 йилги чемпионатдан бери (ўшанда лондонликлар 12-ўринни эгаллашган) илк бор АПЛни 7-ўриндан қуйида тугатади. 
Маълумот учун, клубнинг афсонавий мураббий Арсен Венгер давридаги (1996-2018) энг ёмон натижаси 6-ўрин саналади. Жамоанинг ҳозирги устози эса Микел Артетадир.
138   
Добавить комментарий
Ваше имя: *