Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Клопп: «Ливерпул»нинг АПЛ кубогини боши узра кўтариши футбол тарихидаги энг муҳим воқеалардан бири бўлади»

Клопп: «Ливерпул»нинг АПЛ кубогини боши узра кўтариши футбол тарихидаги энг муҳим воқеалардан бири бўлади»

Автор: admin

«Ливерпул» бош мураббийи Юрген Клопп Премер-лига якунланишига 7 тур қолганида жамоасининг чемпионликка эришгани ҳақида гапирди.
«Мен доим чемпионликни муддатидан аввал ютиш яхшироқ, деб ўйлаганман. Чемпионлар Лигаси финалида эса ҳамма нарса бир лаҳзада ҳал қилинади. 7 тур қолганида Премер-лигани ютдик, бунга мутлақо ақл бовар қилмайди. Ўйлайманки, кубокни бошимиз узра кўтаришимиз футбол тарихидаги энг муҳим воқеалардан бири бўлади.
Агар кимдир чемпион бўлиш учун бирор мамлакат ёки жамоани таклиф қилса, мен «Ливерпул»ни танлаган бўлардим. Чунки кўпчилик ушбу жамоада бўлишни истайди. Биз шундай бахтга муяссар бўлдик», – деб Клоппнинг сўзларини келтиради Тҳе Гуардиан.
Маълумот учун, 37-турдан ўрин олган «Челси»га қарши баҳсдан сўнг «Ливерпул»га 30 йил кутилган АПЛ бош соврини топширилади.​
128   
Добавить комментарий
Ваше имя: *