Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Криштиану Роналду: “Рекордлар ҳар доим муҳим бўлган, бироқ ҳозир жамоанинг ғалабаси ундан-да муҳимроқ”

Криштиану Роналду: “Рекордлар ҳар доим муҳим бўлган, бироқ ҳозир жамоанинг ғалабаси ундан-да муҳимроқ”

Автор: admin

“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду Италия чемпионати 34-туридан ўрин олган “Лацио”га қарши ўйиндан (2:1) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Биз ажойиб мавсум ўтказаётган жамоага қарши ўйнаш жуда қийин бўлишини тушуниб тургандик. Аммо биз уйда ғалаба қозониш учун ажойиб имкониятмиз борлигини ҳам билардик. Ғалабадан хурсандмиз.
Рекордлар ҳар доим муҳим бўлган, аммо бу вазиятда жамоанинг ғалаба қозониши ундан-да муҳимроқдир. Биз ажойиб жамоамиз, буни бугун ҳам намойиш этдик. Доим ўйинимизни яхшилашни ва даражамизни юқорига кўтаришни хоҳлаймиз.
Биз эътиборимизни Чемпионлар Лигасига қаратамизми? Тўртта ўйин қолди. А Сериянинг қийин мусобақа эканлигини билган ҳолда унга нотўғри ёндаша олмаймиз. Аммо жамоа аъло даражада ҳаракат қилмоқда”, — дейди Роналду.
Маълумот учун, Роналду Италия чемпионатининг 2019/20-йилги мавсумида 30 та ўйин ўтказиб, 30 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.
180   
Добавить комментарий
Ваше имя: *