Goal24.uz » Европа жамоалари » Rossiya » Бугун Шомуродов – Дзюба дуели. Элдор сўнгги ўйинда гол ура оладими?

Бугун Шомуродов – Дзюба дуели. Элдор сўнгги ўйинда гол ура оладими?

Автор: admin

Ҳамма Шомуродовдан гол кутмоқда
Россия премер лигасининг сўнгги – 30 тур учрашувида “Ростов” ўз майдонида муддатидан олдин чемпионлик унвонини қўлга киритган “Зенит”ни қабул қилади.
Ушбу учрашувга қизиқиш жуда катта. Бунга ўзига яраша бир неча сабаблар бор. Хусусан, “Ростов” қарийб олти йилдан бери ўз майдонида питерликларга ютқазмай келмоқда. Қолаверса, ростовликлар биринчи даврадаги даҳшатли – 1:6 ҳисобидаги мағлубият аламини олишга бел боғлаган.
Чемпионат жамоанинг ҳозирги таркибида илгари “Ростов”да ўйнаган тўрт футболчи бор. Булар ҳимоячи Игор Смолников, ярим ҳимоячи Александр Эрохин ва ҳужумчилар – Артём Дзюба билан Сардор Азмун.
Шунингдек, биз учун энг қизиғи жамоалар тўпурарлари ўртасидаги дуел. “Ростов”нинг асосий ҳужумчиси Элдор Шомуродов ярим йилдан бери гол уролмаяпти. “Зенит” вакиллари Дзюба ва Азмуннинг ўйини карантиндан кейин янада очилиб келди. Шундай бўлса-да, “Ростов” мухлислари Элдор Шомуродов чемпион дарвозасини ишғол қилиши учун қўшимча мотивациялар этарли, деган умидда ўзбек ҳужумчисидан бугун гол кутмоқда.
Учрашув Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.
215   
Добавить комментарий
Ваше имя: *