Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Артета «Арсенал»нинг топ-6га кира олмаганига ўз муносабатини билдирди

Артета «Арсенал»нинг топ-6га кира олмаганига ўз муносабатини билдирди

Автор: admin

«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета АПЛнинг 37-туридан ўрин олган «Астон Вилла» билан (0:1) баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Бизга бироз куч етишмади. «Вилла»ни табриклаймиз. Улар кучли босим остида эдилар. Шунга қарамай, ғалаба қозонишга муваффақ бўлишди.
Бизда яхши ҳужумлар бўлди, аммо якуний узатмаларни етказиб бера олмадик. Жисмоний ва ҳиссий жиҳатдан бу оғир ҳафта эди, лекин мен охиригача курашмоқчи бўлган жамоани кўрдим. Ўйинга бўлган муносабатдан хафа эмасман – яхшилашимиз керак бўлган жиҳатларни биламан. 
25 йил ичида илк бор топ-6да эмаслигимиз? Бўшлиқ борлиги рост. Биз уни қисқартиришимиз керак. Мен Кронке, директорлар кенгаши ва спорт директорининг ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини ҳис қиляпман. 100 фоиз. Мухлислар ишонса бўлади», – деб Артетанинг сўзларини келтиради ВВС.
174   
Добавить комментарий
Ваше имя: *