Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «Реал» Ла Лигада ҳакамлар қароридан энг кўп ютган жамоа бўлди. «Барселона» - 15-ўринда

«Реал» Ла Лигада ҳакамлар қароридан энг кўп ютган жамоа бўлди. «Барселона» - 15-ўринда

Автор: admin

Ла Лига 38-туридан кейин жорий йилги чемпионат баҳсларидаги ҳакамлик якунлари сарҳисоб қилинди.
Твиттерда Ла Лига статистик маълумотларини тақдим этиб борувчи 3 миллиондан зиёд ўқувчисига эга МистерЧип ҳисоботларига кўра, ҳакамларнинг қароридан энг кўп ютган жамоа «Реал» клуби бўлди. 
Ушбу кўрсаткичлар бўйича бешликдан «Атлетико», «Селта», «Севиля» ва «Вилярреал» клублари ҳам жой олган. 
Мавсум давомида чемпионлик учун курашган ва якунда чемпион «Реал»дан кейинги 2-ўринни эгаллаган «Барселона» бу рўйхатда 15-ўриндан жой олган. 
Ушбу ҳисоботни тайёрлашда белгиланган пеналтилар, четлатиш, сариқ карточка ва ҳакамларнинг бошқа кўрсаткичлари инобатга олинган.
 
Маълумот учун, «Реал» «Барселона»дан 5 очко кўп жамғариб, 87 очко билан Ла Лига чемпионлигини қўлга киритган эди.
174   
Добавить комментарий
Ваше имя: *