Goal24.uz » Европа жамоалари » Rossiya » «Спартак» Остон Ўрунов учун «Уфа»га жами 4 миллион евро таклиф қилишга тайёр

«Спартак» Остон Ўрунов учун «Уфа»га жами 4 миллион евро таклиф қилишга тайёр

Автор: admin

Москванинг «Спартак» клуби «Уфа» жамоасининг ўзбекистонлик 19 ёшли футболчиси Остон Ўруновни ўз сафига қўшиб олишга яқин, дея хабар бермоқда Спорт24 нашри. 
Манбанинг ёзишича, Москва клуби Ўрунов трансфери учун дастлаб 2 миллион евро тўлайди. Остон «Спартак» сафида икки йил давомида тўп сурса «Уфа» футболчи учун яна қўшимча 2 миллион евро бонус олади. 
Қайд этилишича, москваликлар яна бир хил вариант таклиф қилишган: «Уфа» Ўрунов учун 2 миллион евро трансфер пули олиб, сўнг «Спартак»нинг Остонни бошқа клубга трансфер қилишидан тушадиган маблағни тенг ярмига эга чиқади. 
Олдинроқ, «Спартак» ўзбекистонлик футболчининг трансфер масаласини ҳал этгани, томонлар айни дамда Ўруновнинг шахсий шартномаси масаласида музокара олиб бораётгани ҳақида хабар берилганди.
183   
Добавить комментарий
Ваше имя: *