Goal24.uz » Transfer » Трансфер оламидаги янгиликлар

Трансфер оламидаги янгиликлар

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
“Лидс” бошлади

Ўзи учун АПЛ йўлланмасини нақд қилиб қўйган “Лидс” катта трансфер компаниясини амалга ошириш ниятида.
“ТодоФичажес"нинг маълум қилишича, жамоа нишонида “Манчестер Сити” дарвозабони Клаудио Браво турибди.
“Лидс” аллақачон Браво билан алоқага чиққан ва унга 2 йиллик шартнома таклиф этган.
Эслатиб ўтамиз, Браво тез орада эркин агентга айланади. Шу сабабли, у истаган клубига ўтиши мумкин.

“Арсенал”га юлдузча керак

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси “Спортинг” клуби ярим ҳимоячиси Жоелсон Фернандешнинг трансфер ҳуқуқини сотиб олмоқчи.
“А бола" нашрининг маълум қилишича, “конинирлар” 17 ёшли футболчи учун 45 миллион евродан воз кечишга тайёр.
Манбанинг маълум қилишича, “Спортинг” Жоелсон билан шартномани узайтирган ҳолда унинг трансфер қийматини янада оширишни истамоқда, бироқ футболчининг агенти аллақачон “Арсенал” билан музокараларни бошлаб юборган.

“Баер” пул ишлаб олмоқчи

Германиянинг “Баер” жамоаси Кай Ҳавертснинг трансферидан катта пул ишлаб олишни ният қилмоқда.
“Тҳе Сун" нашрининг маълум қилишича, немис клуби 63 миллион фунт ва турли бонуслар тариқасида яна 27 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.
Манбанинг маълум қилишича, “Челси” аллақачон Кайнинг трансфери борасида ишга киришган.

Алаба қолади, бироқ…

Мюнҳеннинг “Бавария” жамоаси ҳимоячиси Давид Алаба мавсум якунлангач клубини ўзгартириши мумкин.
“Спорт1"нинг маълум қилишича, Алаба жамоа билан шартномани узайтиришга тайёр, фақат ўз маошини йилига 20 миллион евро бўлишини талаб қилмоқда. Шу йўсинда, футболчи клубда энг кўп маош олувчи Мюллер, Левандовски ва Ноерлар билан тенглашиб олмоқчи.
Манбанинг маълум қилишича, агар янги шартнома имзоланмаса, Алаба “Манчестер Сити” ёки ПСЖ билан шартнома имзолаши мумкин.

“Ливерпул” ҳимоячи изламоқда

Англиянинг “Ливерпул” клуби радарига “Норвич” жамоаси ҳимоячиси Жамал Люис тушиб қолган.
Инглиз нашрларининг маълум қилишича, шимолий ирландиялик футболчи “Ливерпул”ни тарк этаётган Деян Ловреннинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли Жамални трансфермаркет нашри 11 миллион еврога баҳоламоқда.
462   
Добавить комментарий
Ваше имя: *