Goal24.uz » Европа жамоалари » “Йанги Роналду”лар ҳозир қаерда? “Йанги Роналду”лар ҳозир қаерда?

“Йанги Роналду”лар ҳозир қаерда? “Йанги Роналду”лар ҳозир қаерда?

Автор: admin

Португалия футболининг барча замонлардаги энг яхши футболчиси деб эътироф этилувчи Криштиану Роналдунинг фаолиятига ҳавас қилмасликнинг иложи йўқ. Унинг ажойиб теҳникаси ва голлари доимо ёш футболчилар учун ўрнак бўлган десак, адашмаган бўламиз.Бежизга, Португалиядан чиққан ёш ва умидли футболчиларга “янги Роналду” унвони берилмайди. Ушбу юртда барча футболчилар ушбу унвон чинакам шараф. Афсуски, бу унвонни ҳозирча ҳеч ким муносиб оқлай олмади. Гоал24.уз “янги Роналду” бўлиши башорат қилинган 5 та футболчи ва уларнинг карераси ҳақида батафсил маълумот бериб ўтади.
Рафаел Леан – “Милан"

“Спортинг” жамоаси учун атиги бир гол киритган бўлсада, кўплаб Европа грандлари эътиборини тортган ҳужумчи кутилмаганда “Лилл” билан шартнома имзолади. Тўғри, у Францийада яхши мавсум ўтказди (24 та учрашув – 8 та гол), бироқ ўз унвонига бу рақамлар сира мос тушмади.
Шунга қарамай, “Милан” Леанни сотиб олишга қарор қилди. 2019-йилда Леан “россонери”лар билан шартнома имзолади ва Миланга кўчиб кетди. Афсуски, Италияда ҳужумчи 25 та ўйинда атиги 5 та гол киритди ҳолос. Тан олиш лозим, “Милан”нинг таркиби аввалги даражасида эмас. Боз устига, Рафаел эндигина 21 ёшга тўлди. Унда Роналдунинг издоши эканлигини исботлаш учун етарлича вақт мавжуд. Нима ҳам дердик, Португалия терма жамоаси учун бирорта расмий учрашувда майдонга тушмаган футболчининг фаолиятига омад тилаб қоламиз.
Брума – ПСВ

“Спортинг” академияси тарбияланувчиси бўлгани боис, Бруманинг ўйин манераси Роналдуники эслатиб юборар эди. Қанотда чаққон ҳаракатлар билан рақибларни алдаб ўтаётган Бруманинг ёшлар жамоасидаги ўйинларини кўрган шарҳловчилар ўйлаб ўтирмай “Иккинчи Роналду” атамасини унга “ёпиштириб” қўйишди. Қаҳрамонимиз “Спортинг”нинг асосий таркибига кўчиб ўтгач, атиги 13 та ўйин ўтказди ҳолос. Эрта келган машурликни вингер кўта олмади. Оқибатда, “Галатасарай”га йўл олди. Туркиядаги ўртача мавсумлардан сўнг, “Реал Соседад” уни сотиб олишга қарор қилди. 2017-йилда “РБ Лейпциг” янги лойиҳага қўл уриш мақсадида Брумани Германияга таклиф қилди. Ачинарлиси шундаки, “иккинчи Роналду” “буқалар” сафида ҳам ўзини кўрсата олмади. Жамоанинг энг қиммат футболчиси бўлишига қарамай, атиги 5 та гол киритиш билан чекланди. Олдига катта мақсадларни қўйишни бошлаган клуб Брумадан умидни узди ва уни ПСВга сотиб юборди. Бугунги кунда ҳужумчи 25 ёшни қарши олган ўрта классдаги (Кучли бешлик футболчилари орасида) ижрочи саналади. Ўсмирлик чоғидаги иқтидори сабабли Португалиянинг келажаги бўлиши тахмин қилинган Брума аллақачон мухлислар ёдидан ҳам кўтарилиб кетди.
 
Гонсалу Гедеш – “Валенсия”
 
Гедиш нафақат Португалия, балки бутун Европадаги энг иқтидорли ёш футболчи деб тан олинган эди. Трансфермаркет порталидаги нархи кундан-кунга ўсаётган “Бенфика” футболчиси билан кимлар шартнома имзолашни истамади дейсиз?! 2015-йилда катта футболга кириб келган бўлсада, кўп ўтмай у билан ПСЖ қизиқиб қолди ва 2017-йилда ҳужумкор ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди. Порлаб келаётган юлдуз ва “иккинчи Роналду” мақомидаги Гедиш Парижда атиги 8 та ўйинда майдонга тушди, бироқ ҳеч қандай мўжиза юз бермади. “Иккинчи Роналду” аслида омадсиз трансфер бўлиб чиқди. Вазият қўлдан чиқиб кетиб бўлган, ПСЖ Гедишни трансферга қўйган бир пайтда “Валенсия” ишга киришди. “Кўршапалаклар” аввалига Гедишни бир мавсумга ижарага олишди. Гонсала Испанияда ўзини жуда яхши намойиш этди ва тақдир берган имкониятдан фойдаланди. “Валенсия” эса, Гедиш учун ПСЖГа 40 миллион евро тўлади.
Бугунги кунда Гонсало “Валенсия”нинг етакчиларидан бири саналади, бироқ уни Роналду билан қиёслаш ноўрин. Сабаби, “Валенсия”да Гедиш классик ярим ҳимоячига айланди. Голлар сони ҳам кескин пасайиб кетгани шу билан боғлиқ. Айни дамда Гедиш 23 ёшни қарши олди. Унинг келажаги олдинда, бироқ ҳеч ким Роналду билан уни энди солиштирмаяпти.
 
Жоа Фелиш – “Атлетико Мадрид”
 
Айни дамда сайёрамизнинг энг иқтидорли футболчиларидан бири саналмуш Жоа Флиш ҳақида ортиқча таърифнинг хожати йўқ чамамда.
“Бенфика” клубидаги илк профессионал мавсумидаёқ 15 та (ички биринчиликда) гол киритган Фелиш кўплаб грандлар эътиборини тортди. Кейин терма жамоа билан “Эвропа Миллатлар Лигаси”даги ғалаба трансфер суммасининг ортиб кетишига сабаб бўлди. Энг муҳими, унинг иқтидорини шахсан Криштиану Роналду эътироф этди ва ўзининг вориси деб расман эълон қилди. Бундай воқеалардан сўнг, “Атлетико Мадрид” бор кучи билан ишга киришди. Ҳатто тежамкор клубни Фелишнинг 126 миллион еврога баҳолангани ҳам сўзидан қайтара олмади.
Жоа мавсумни жамоанинг асосий ҳужумчиси сифатида бошлади. Илк учрашувида (“Хетафе”га қарши “Ла Лига”да ) пеналти ишлаб бергач, унинг мухлислари сони янада ортиб кетди. Афсуски, кейин ишлар ортга кетишни бошлади. Ҳатто Роналдунинг издоши мавсум сўнггида асосий такрибдаги ўрнини ҳам йўқотиб қўйди. Фелиш мавсумни атиги 6 та гол билан якунлашга жуда яқин турибди. Жоа эндигина 20 ёшга тўлган бўлсада, гранд жамоаларда ўзини кўрсатиш бобида Роналдудан анча ортда эканлигини маълум бўлиб қолди. Криштиану унинг ёшида “олтин тўп” учун курашаётган супер юлдуз эди. Фелиш ҳозирча, асосий таркиб учун кураш олиб бормоқда. Фарқ жуда катта…
Диого Жота – “Вулверҳемптон”
 
Ўз Роналдуси бўлишини “Атлетико Мадрид” жуда истагани боис, Фелишдан аввалроқ Жотани ўз таркибига қўшиб олган эди. Афсуски, португалиялик ҳужумчи учун “матрасчилар” ўйин амалиётини умуман тақдим этишмади. Аввалига “Порту”га, кейин “Вулверҳемптон”га ижарага берилган Жота икки сафар ҳам ўзини кўрсата олди. Айниқса, унинг “бўрилар”га АПЛ йўлланмасини олиб бериш йўлида кўрсатган ҳизматлари таҳсинга сазовар. “Вулверҳемптон” вазиятни тўғри баҳолади ва Жотани “Атлетико”дан 12 миллион фунт эвазига сотиб олди. Бугунги кунда, ҳужумчининг трансфер қиймати анча кўтарилиб кетган.
Диого АПЛда ўзини муносиб кўрсата олди. 57 та ўйинда майдонга тушган Жота 15 бор рақиб дарвозаларини ишғол қилди. Хименес, Адам ава Жота учлиги бу мавсумни жуда кўтаринки кайфиятда ўтказди. “Пасуш Де Ферейра” сафидаги ўйинлари сабабли “янги Роналду” деб эъзоз қилинган форворд катта футболда ўз ўрнини топди, бироқ “иккинчи Роналду” бўлишни уддалай олмади.
247   

Комментарии
(1)

  1. javoxir 31 мая 2021 06:57
    • Не нравится
    • 0
    • Нравится
    Messi qani?
    Rasmini yubor
Добавить комментарий
Ваше имя: *