Goal24.uz » Европа жамоалари » Rossiya » Остон Ўруновнинг «Уфа»да қанча маош олаётгани маълум бўлди

Остон Ўруновнинг «Уфа»да қанча маош олаётгани маълум бўлди

Автор: admin

«Уфа»даги ўйинлари билан Россиянинг бир қатор гранд клублари эътиборига тушган Остон Ўруновнинг ҳозирги маоши маълум бўлди.
«Спорт Экспресс» нашрининг ютубдаги каналида хабар қилинишича, 19 ёшли ўзбекистонлик яримҳимоячи «Уфа» сафида ойлик 150 минг рубл, тахминан 2120 АҚШ доллари миқдорида маош олмоқда. 
Нашрнинг қайд этишича, уфаликлар «Спартак» ва «Зенит»нинг Ўруновга қизиқиши туфайли унинг маошини кўтармоқчи. 
Олдинроқ, Остон Ўрунов учун «Спартак» клуби «Уфа»га 2 миллион евро ва у Москва клуби сафида 2 йил тўп сурса яна 2 миллион евро бонусли трансфер таклифи тайёрлагани ҳақида хабар берилганди.
Маълумот учун, «Уфа» клубида ҳам футболчиларга ойлик маошлардан ташқари чемпионатдаги ҳар бир ғалаба ва дуранг учун ҳам мукофот пуллари тўлаб келинади.
216   
Добавить комментарий
Ваше имя: *