Goal24.uz » Европа жамоалари » Fransiya » Ковач «Монако»га икки собиқ шогирдини таклиф этмоқчи

Ковач «Монако»га икки собиқ шогирдини таклиф этмоқчи

Автор: admin

«Монако»нинг янги бош мураббийи Нико Ковач жамоа таркибини кучайтиришни истамоқда, деб ёзади Билд.
Хорватиялик мураббий аллақачон клуб спорт директори Пол Митчелл билан жамоани кучайтириш режасини ишлаб чиққан.

48 ёшли мутахассис монегаскликлар сафига собиқ шогирдлари – «Реал» ҳужумчиси Лука Ёвич ва «Айнтрахт» форварди Филип Костични таклиф этмоқчи. Ковач улар билан Франкфурт клубида бирга ишлаган.
Маълумот учун, Костичнинг «Монако» билан шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган. «Реал» эса Ёвични қўйиб юборишга тайёрлиги айтилганди.
126   
Добавить комментарий
Ваше имя: *