Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Матич: «Агар «МЮ» яна 30 фоизга кучайса, АПЛ ғолиблиги учун кураша олади»

Матич: «Агар «МЮ» яна 30 фоизга кучайса, АПЛ ғолиблиги учун кураша олади»

Автор: admin

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Неманя Матич жамоанинг ривожланиши ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ўйлайманки, биз кундан кунга, ўйиндан ўйинга яхшиланяпмиз. Мавсум бошидаги ва ҳозирги «Манчестер Юнайтед» ўртасида катта фарқ бор. Албатта, ҳаммаси яхши томонга ўзгарди. 
Агар кучимизга яна 30 фоиз қўша олсак, Премер-лига чемпионлиги учун курашишга тайёр бўламиз. Яқин орада ҳар қандай жамоа билан рақобатлаша оламиз, деб ўйлайман», – деб Матичнинг сўзларини келтиради Скй Спортс.
«Манчестер Юнайтед» АПЛ турнир жадвалида 36та турдан сўнг 62 очко тўплаб, 5-ўринда бормоқда.
160   
Добавить комментарий
Ваше имя: *