Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Моуринё жамоасида "Рома" футболчисини кўрмоқчи

Моуринё жамоасида "Рома" футболчисини кўрмоқчи

Автор: admin

Италиялик журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, "Тоттенхем" бош мураббийи Моуринё ёзги трансфер вақтида "Рома" ярим ҳимоячиси Николо Дзанёлони олиб келмоқчи.
Лондонликлар жамоа бош мураббийи Жозе Моуринёнинг истагини қондиришга ҳаракат қилади, бироқ трансфернинг амалга ошиши жуда қийин. "Шпорлар" футболчи учун 50 миллион евро таклиф қилмоқда, "Рома" эса Дзанёлонинг трансферидан кўпроқ ишлаб олмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли футболчининг "Рома" клуби мураббийлар штаби билан алоқалари яхши эмас. Оғир жароҳатдан сўнг мавсум футболчи учун кутилганидек кечмади.
159   
Добавить комментарий
Ваше имя: *