Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » “Тоттенҳем” 52 йилдан кейин илк бор кетма-кет 4-мавсумда “Арсенал”дан юқори ўринни эгаллайди

“Тоттенҳем” 52 йилдан кейин илк бор кетма-кет 4-мавсумда “Арсенал”дан юқори ўринни эгаллайди

Автор: admin

Лондоннинг “Арсенал” клуби Премер Лиганинг 2019/20-йилги мавсумида мусобақа жадвалида 8-ўриндан юқорига кўтарила олмайди.
Шу тариқа “тўпчилар”нинг Шимолий Лондон дербисидаги азалий рақиби “Тоттенҳем” кетма-кет тўртинчи бор Премер Лига турнир жадвалида эгаллаган ўрни бўйича “Арсенал”дан устун келмоқда.
Қайд этиш жоиз, ушбу ўзига хос серия АПЛ жорий этилганидан (1992-йил) бери илк бор содир бўлди. Сўнгги 28 йил ичида “Тоттенҳем” турнир жадвалида бор-йўғи олти марта “Арсенал”дан юқори поғонани эгаллаган.
“Тоттенҳем” 1959/60-йилги мавсумдан 1967/68-йилги мавсумга қадар кетма-кет 9 маротаба “Арсенал”дан устун келган.
Англия чемпионати якунига етишига 1 тур қолганида “Тоттенҳем” 58 очко билан 7-ўринни, “Арсенал” эса (53) 10-поғонани эгаллаб турибди.
189   
Добавить комментарий
Ваше имя: *