Goal24.uz » Европа жамоалари » "Кўҳна қита"даги энг қиммат ака-укалар

"Кўҳна қита"даги энг қиммат ака-укалар

Автор: admin

Бугун дунёнинг энг яхши лигаларида тўп тепувчи ака-укаларни кўриб чиқамиз.
Футболда ўз ўрнига эга бўлган кўплаб сулолалар мавжуд. Бундан ташқари, аксарият ака-укалар бир вақтда муваффақият қозонганликларига ҳам кўп марта гувоҳ бўлганмиз.
Масалан, ўтган ёзда Эден Азар 125 миллион эвро эвазига "Реал"га, укаси Торган Азар (трансфер нархи очиқланмаган, лекин ўша вақтдаги нархи - 45 млн эвро эди) эса "Боруссия Д"га ўтди. Улар учун ҳаммаси бўлиб 170 миллион эвро тўланди. Келинг, энди бошқа қиммат нархдаги дуетлар ҳақида гаплашамиз. 

6. Пол ва Флорентин Погба – 105,5 млн эвро
Бир муддат Пол Погба дунёнинг энг қиммат футболчиси (105 млн эвро) эди - бу учун "Манчестер Юнайтед"га раҳмат, чунки бу жуда катта харид бўлганди. Унинг Флорентин исмли акаси борлигини кўпчилик эслай олмайди, ҳозирда у Лига 2 вакили "Сошо" клубида ўйнайди.

Малумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз, Полнинг яна бир акаси бор - бу Матиас (Флорентиннинг эгизаги).  

5. Лукас ва Тео Эрнандес – 124 млн эвро
Лукас Эрнандес – "Атлетико" тарбияланувчиси. У бу эрда асосий таркиб ўйинчисига айланди ва тўрт йил ичида ўз позиcиясидаги энг яхшилардан бири мақомига эришди. Натижада у 80 миллион эвро эвазига "Бавария"га кўчиб ўтди.
Унинг укаси Тео ҳозирча "энг яхши" мақомини олиш учун "ариза топширмаган", аммо у бундан ҳеч ҳам хижолат чекмаса бўлади: "Реал" футболчининг хизматлари учун "Атлетико"га 24 миллион тўлаган. "Матрасчилар" Эрнандес туфайли яхшигина соққа ишлаган. Тео ҳозирги кунда "Милан" билан муваффақиятли "юриш" қилмоқда.
 
4. Гонсало ва Федерико Игуаин - 161,48 миллион эвро
Гонсало Игуаин ва унинг 90 миллионлик трансфери ҳақида кўпчилик билади, бироқ Аргентина терма жамоасининг собиқ ўйинчиси Федерико Игуаин ҳақида камчилик эшитган.
Ҳозирги кунда "Ди Си Юнайтед"да ўйнаётган Федерико фаолиятининг кўп қисмини АҚШ ва Жанубий Америкада ўтказган, 2007 йилда "Бешиктош" шарафини ҳам ҳимоя қилган.

3. Эден ва Торган Азар – 170,5 млн эвро
Эден Азар – дунёдаги энг яхши футболчилардан бири ва "Реал" у учун бекорга 100 миллион эвро тўламади. Эден Лондонда жуда яхши ўйнади, унинг иқтидорига тан берган "Челси" дарҳол укаси Торган Азарни сотиб олди. Афсуски, у клубга тўлиқ киришиб кета олмади ва 2015 йили "Боруссия М" сафига бориб қўшилди. Хабарингиз бор, ҳозир у бошқа бир "Боруссия", Дортмунднинг "Боруссия"си юлдузи.

Малумот учун, уларнинг яна икки укалари бор - Килиан ва Итан.  

2. Килиан Мбаппе и Жирес Кембо-Экоко – 183,7 млн эвро
180 миллион эвро турувчи ПСЖнинг асосий юлдузи Килиан Мбаппени ҳамма танийди, албатта. Қизиғи шундаки, бир вақтлар унинг отаси Килиандан 11 ёш катта бўлган Жирес Кембо-Экокони асраб олган.
Исми машҳур ярим ҳимоячи Ален Жирес шарафига қўйилган Жирес Кембо-Экоко ўз фаолиятини "Клерфонтен"да бошлаган, кейинчалик бир неча йил давомида "Ренн" асосий таркибида ўйнаган. Жирес эндиликда Туркиянинг "Бурсаспор" жамоасида тўп тепмоқда.

1. Ромелу ва Жордан Лукаку – 207,56 млн эвро
Ромелу Лукаку "Манчестер Юнайтед" учун 88,4 миллионга тушган, у ўшанда тарихдаги энг қиммат белгияликка айланганди. Умуман олганда, клублар кучли ҳужумчи учун ҳар доим йирик сумма тўлашган.
2016 йилда унинг укаси Жордан 4 миллион эвро эвазига "Лаcио"га кўчиб ўтди. Айни дамда у келажакдаги клуби ҳақида ўйламоқда. Аслида Жордан ўтган йили "Нюкасл" азосига айланиши мумкин эди, бироқ тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтолмаганди.
273   
Добавить комментарий
Ваше имя: *