Goal24.uz » Жаҳон » Одил Аҳмедов Қатар клубига ўтиши мумкин

Одил Аҳмедов Қатар клубига ўтиши мумкин

Автор: admin

Ўзбекистон милллий жамоаси сардори Одил Аҳмедов Қатарнинг «Дуҳайл» клуби сафига ўтиши мумкин, дея ёзмоқда Алишер Никимбаев телеграмдаги «Футболиум» каналида.
«Дуҳайл» клубига яқин манбаларнинг тасдиқлашича, Қатар чемпионатининг пешқадами Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Одил Аҳмедов билан шартнома имзолаши мумкин. Шу билан бирга «Шанхай СИПГ» клубининг Аҳмедовни қўйиб юбориш нияти йўқлиги ҳақида ҳам маълумот бор. Қатарда трансфер ойнаси 2 август куни очилади, аммо янги футболчилар 29 август кунигача давом этадиган чемпионатнинг якуний қисмида майдонга туша олишмайди», - дейилади хабарда.
Маълумот учун, ҳозирда Қатар чемпионатининг «Қатар СК» клубида Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Сардор Рашидов фаолият олиб бормоқда.
216   
Добавить комментарий
Ваше имя: *