Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Бейл «Реал»да қолиб, 60 млн евро ишлаб олмоқчи

Бейл «Реал»да қолиб, 60 млн евро ишлаб олмоқчи

Автор: admin

«Реал» яримҳимоячиси Гарет Бейл бошқа клубга кетмоқчи эмас.
АС хабарига кўра, 31 ёшли уелслик шартномаси муддати тугагунга қадар Мадридда қолмоқчи. У меҳнат битимида кўрсатилган маошининг ҳаммасини олишни мақсад қилган.
Агар Бейл мақсадига етса, 2 мавсум учун солиқларсиз 60 миллион евро ишлаб олади.
Бейл вакиллари унга янги клуб излаётгани йўқ. Бош мураббийи Зинедин Зидан эса унинг хизматига муҳтож эмаслигини намойиш қилмоқда: футболчи Ла Лиганинг сўнгги 7та ўйинида захирада қолдирилди.
Аввалроқ «Реал» Бейлнинг 2 йиллик маошини тўлаб, ундан қутулмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Бу мавсумда футболчи Ла Лига доирасида 16та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган ва шунча голга ҳаммуаллифлик қилган.
161   
Добавить комментарий
Ваше имя: *