Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » АПЛда энг кўп маош олаётган захира ўриндиғидаги футболчилар маълум қилинди

АПЛда энг кўп маош олаётган захира ўриндиғидаги футболчилар маълум қилинди

Автор: admin

Англия Премер-лигаси жорий мавсумида захирада қолаётганига қарамай, катта маош олаётган футболчилар номи маълум қилинди.
Гоалънинг ёзишича, жорий мавсумнинг асосий қисмини «Манчестер Юнайтед» захира ўриндиғида ўтказган Хуан Мата бир йил давомида 5,3 миллион фунт стерлинг маош олган. 
Ундан кейинги поғонадан «Манчестер Сити» захира ўриндиғида савлат тўкиб турган Жоау Канселу жой олган. Португалиялик ҳимоячи шартномасига кўра йиллик 4,3 миллион фунт стерлинг маош олган.
Бу борадаги рўйхатнинг бешлигидан Адам Лалана, Бернард ва Месут Ўзил ҳам жой олган.
Захирада қолаётган АПЛ миллионер-футболчилари топ-5лиги:
1. Хуан Мата (Манчестер Юнайтед) – 5,3 миллион фунт
2. Жоау Канселу (Манчестер Сити) – 4,3 млн фунт
3. Адам Лалана (Ливерпул) – 3,4 млн фунт
4. Бернард (Эвертон) – 3,2 млн фунт
5. Месут Ўзил (Арсенал) – 3,1 млн фунт.
157   
Добавить комментарий
Ваше имя: *