Goal24.uz » Европа жамоалари » Rossiya » РПЛ. «Ростов» 3 дақиқада иккита гол ўтказиб, «Зенит»га ютқазди. Шомуродов ва жамоаси Европа Лигасида ўйнайди

РПЛ. «Ростов» 3 дақиқада иккита гол ўтказиб, «Зенит»га ютқазди. Шомуродов ва жамоаси Европа Лигасида ўйнайди

Автор: admin

Россия чемпионатида мавсум якунланди. Чемпионатнинг охиги 30-турида ўзбекистонлик Элдор Шомуродов ўйнайдиган «Ростов» жамоаси чемпион «Зенит»ни қабул қилди.
18-дақиқада қозоғистонлик Бахтиёр Зайниддиновнинг жаримадан урган голи ростовликларни олдинга олиб чиққанди. Иккинчи бўлимнинг 72 ва 75-дақиқасида эса «Зенит» иккита гол уриб ғалабани илиб кетди. Мағлубиятга қарамай, «Ростов» 45 очко билан РПЛда 5-ўринни эгаллади ва кейинги мавсумда Европа Лигаси гуруҳ босқичига чиқиш учун саралашда қатнашиш имконига эга бўлди.
РПЛ. 30-тур
Ростов – Зенит 1:2
Голлар: Зайниддинов (18) – Ригони (72), Азмун (75).
Ростов: Песяков, Козлов, Хаджикадунич, Чернов (Ведерников, 87), Логашов (Прошляков, 87), Норманн, Зайнутдинов (Еременко, 64), Глебов, Байрамян (Долгов, 61), Саплинов, Шомуродов.
Зенит: Васютин, Прохин, Маммана (Осорио, 46), Смолников (Кузяев, 68), Сутормин (Дзюба, 46), Ерохин, Шатов, Ригони, Мусаев, Шамкин (Азмун, 46), Дриусси (Караваев, 89).
Огоҳлантиришлар: Норманн (42), Хаджикадунич (66), Шатов (82), Саплинов (90).
199   
Добавить комментарий
Ваше имя: *