Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » АПЛ. «МЮ» «Вест Ҳем» билан ўйинда очко йўқотиб, 3-ўринга чиқди

АПЛ. «МЮ» «Вест Ҳем» билан ўйинда очко йўқотиб, 3-ўринга чиқди

Автор: admin

Англия Премер-лигаси 37-тури доирасида «МЮ» «Олд Траффорд»да Девид Моес қўл остидаги «Вест Ҳем»га қарши майдонга тушиб, очко йўқотди.
Биринчи бўлимдаги устунликка қарамай, тайм якунида меҳмонлар пеналтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очишди.
Иккинчи бўлимда ҳужумкорликни оширган мезбонлар 51-дақиқада Гринвуднинг голи эвазига мувозанатни тиклашди – 1:1. 
Баҳс якунига қадар икки томон ҳам ғалабани илиб кетиш учун интилган бўлса-да, ўйинда муроса кўчаси танланди.
Ушбу дуранг эвазига «Манчестер Юнайтед» 63 очко билан ҳозирча 3-ўринга чиқиб олди. «Вест Ҳем» эса 38 очко билан 15-ўриндан жой олиб, лигада қолиш вазифасини бажарди. 
АПЛ. 37-тур
Манчестер Юнайтед – Вест Ҳем 1:1
Голлар: 0:1 – 45, пеналти Антонио, 1:1 – 51 Гринвуд.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Магуайр, Линделеф, Уилямс, Фосу-Менса (Уан-Биссака, 46), Матич, Погба, Бруну Фернандеш, Марсял, Решфорд (Игало, 85), Гринвуд.
Вест Ҳем – Фабиански, Огбонна, Диоп, Крессуелл (Масуаку, 75), Джонсон, Форналс, Райс, Антонио (Аллер, 78), Соучек, Боуен, Нобл.
249   
Добавить комментарий
Ваше имя: *