Goal24.uz » Жаҳон » Давид Виля жинсий тегажоғликда айбланди

Давид Виля жинсий тегажоғликда айбланди

Автор: admin

Испания терма жамоаси сафида Жаҳон Чемпионлигини қўлга киритган Давид Виля жинсий тегажоғликда айбланди.
Скйлер Б номи остидаги Тwиттер фойдаланувчиси “Ню-Ёрк Сити” футболчиси Давид Виля томонидан жинсий тегажоғликларга учрагани ҳақида ёзган.
“Мен “Ню-Ёрк Сити”да дуч келган хираликлар шу қадар даҳшатли эдики, ҳозирда профессионал спорт ҳақидаги ўйлар ҳам мени қўрқувга солади. Ўша жирканч вазиятлар сабаб фаолият йўналишимни алмаштиришга мажбур бўлди. Бу орзуларимни поймол қилди.
У ерга ишга кирганимда ҳаётимдаги улкан имкониятга эга бўлдим деб ўйлагандим.
Ундан нима олдим? Бу Давид Виля эди. У менга ҳар куни тегажоғлик қилар, клуб раҳбарлари эса буни кулги билан қарши оларди. Бошидан ўтказган воқеаларни айтиб беришга қодир аёллар — менинг қаҳрамонларим.
Мени ҳайрон қолдирадиган жиҳат шундаки, улар мени ишга ёмон ёндашишда айбларди. Жин урсин, бундай вазиятда албатта ишга бўлган муносабатим ёмон бўлади-да!”, — дея ёзади қиз.
Ҳозирча на Виля, на “Ню-Ёрк Сити” ушбу айбловларга муносабат билдармади.
Виля 2015—2018-йиллар мобайнида “Ню-Ёрк Сити”да тўп тепган. Давид фаолиятининг сўнгги йилини Япониянинг “Виссел Кобе” клубида ўтказди. У 2020-йилнинг 1-январида футболчилик фаолиятига якун ясаганини эълон қилганди.
188   
Добавить комментарий
Ваше имя: *