Goal24.uz » Transfer » Трансфер оламидаги янгиликлар

Трансфер оламидаги янгиликлар

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаги энг сўнги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Пеллегрини нишонда

Каталониянинг “Барселона” жамоаси “Рома” клуби ярим ҳимоячиси Лоренсо Пеллегрини билан шартнома имзолаши мумкин.
“Эл гол Дегитал” нашрининг маълум қилишича, “Барселона” 24 ёшли футболчи Иван Ракитичнинг ўрнини эгаллашини истамоқда.
Манбанинг маълум қилишича, шунингдек “Ювентус” ва “Интер” клублари ҳам италиялик футболчи билан шартнома имзоламоқчи.

Николас танлайди

Голландиянинг “Аякс” жамоаси қанот ҳимоячиси Николас Таляфико тез орада Европанинг гранд клубларидан бирига ўтиши мумкин.
“Мундо Депортиво” нашрининг маълум қилишича, аргентиналик футболчи билан “Челси” ва “Атлетико” клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Манбанинг маълум қилишича, бу клублар аллақачон Николас билан алоқага чиққан ва ўз таклифларини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, Николас 3 мавсумдан бери Голландия чемпионатида тўп тепмоқда.

Ди Марио “Барса”да?!

Каталониянинг “Барселона” жамоаси ёзда Анҳел Ди Мария билан шартнома имзолаши мумкин.
“Ок Диарио” нашрининг маълум қилишича, аргентиналик футболчининг ПСЖ билан тузган шартномаси келаси мавсумда якунланади. Шу сабабли, “Барселона” ярим ҳимоячини арзонроқ нархда ҳарид қилиши мумкин.
Маълумотларга қараганда, “Барселона” Усман Дембеленинг ўрнини айнан Ди Мариа билан тўлдиришни режа қилганн.

“Эвертон” жиддий қадам ташламоқчи

Ливерпулнинг “Эвертон” клуби “Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Диогу Далот билан шартнома имзолашни режа қилган.
“ТодоФижес” нашри берган маълумотларга қараганда, “Эвертон” ёзда клубни тарк этиши аниқ бўлиб улгурган Жибрил Сидибенинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли ҳимоячи АПЛнинг 20 та ўйинида майдонга тушган.

Кариус Францийага йўл оладими?

“Ливерпул” жамоасининг даниялик дарвозабони Лориус Кариус “Лига 1”га йўл олиш арагасида турибди.
“Гоал” нашрининг маълум қилишича, “Бешикташ” шарафини ижара асосида ҳимоя қилган дарвозабон билан “Монпиле” жиддий қизиқиб қолган.
Манбанинг маълум қилишича, “Ливерпул” ўз футболчисини 6 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.
455   
Добавить комментарий
Ваше имя: *