Goal24.uz » Европа жамоалари » Rossiya » «Ростов» етакчиларни сотишга қарор қилди

«Ростов» етакчиларни сотишга қарор қилди

Автор: admin

«Ростов» катта ўзгаришлар арафасида турибди, дея хабар тарқатди «Спорт-Экспресс» журналист Вячеслав Короткин.

Манбага кўра, клуб ўзининг ривожланиш йўналишини ўзгартиришга қарор қилди. «Ростов» ўзининг етакчи футболчиларини сотиш орқали бюджетни тежашни кўзламоқда. Чунки вилоят раҳбарияти жамоага молиявий жиҳатдан катта ёрдам бермоқчи эмас.

Маълумотларга қараганда, «Ростов» биринчи навбатда ҳужумчи Элдор Шомуродов ва ярим ҳимоячи Матиас Норманни трансфер қилмоқчи. Бошқа ўйинчиларга таклиф тушса ҳам жамоа уларни ўрганиб чиқади.

Аммо жамоа бош мураббийи Валерий Карпин ҳамда раҳбарият ўз лавозимида қолиши кутилмоқда.

«Ростов» Россия премер-лигасининг жорий мавсумида 5-ўринни эгаллаб, Европа лигаси саралаш босқичи йўлланмасини қўлга киритди.
Манба: спортс.ру
172   
Добавить комментарий
Ваше имя: *