Goal24.uz » Европа жамоалари » Rossiya » Шомуродов РПЛда самарадорлик бўйича фақат Озмун ва Дзюбадан ортда қолди

Шомуродов РПЛда самарадорлик бўйича фақат Озмун ва Дзюбадан ортда қолди

Автор: admin

Россия чемпионатининг якунланган мавсумида ўзбекистонлик Элдор Шомуродов юқори самарадорлик кўрсатди. «Ростов» ҳужумчиси мавсум давомида 11та гол урди ва 6та голга ассистентлик қилди. Шомуродов голларининг 10тасини дастлабки 14 ўйинда киритди. Охирги 16та ўйинда эса у атиги 1та гол урди.
Шомуродов охирги марта февралда «Ахмат» дарвозасига гол урганди. Шундай бўлса-да, у гол+пас бўйича РПЛда учинчи бўлди. Бу борада Артём Дзюба 30 очко билан яққол етакчилик қилди. 24 очко тўплаган Сардор Озмун иккинчи, 17 очко билан Элдор Шомуродов учинчи бўлди.

Озмун ва Дзюба бир хил 17тадан гол уришди, аммо эронлик футболчи камроқ пеналтидан гол ургани учун энг яхши тўпурар бўлди. Дзюба ассистлар борасида яққол етакчилик қилди (13та ассист).
Шомуродов шунингдек, энг кўп фол ишлатган футболчилар рўйхатида иккинчи (50та), дарвоза томон энг кўп зарба йўллаган футболчилар ичида бешинчи бўлди (76та зарба).
201   
Добавить комментарий
Ваше имя: *