Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Трент Александр-Арнолд ўзи ўрнатган АПЛ рекордини янгилади

Трент Александр-Арнолд ўзи ўрнатган АПЛ рекордини янгилади

Автор: admin

АПЛ 37-туридан ўрин олган «Ливерпул» ҳамда «Челси» жамоалари ўртасидаги ўйинда ливерпулликлар ҳимоячиси Трент Александр-Арнолд битта гол урди ва Роберто Фирминонинг голига ассистентлик қилди.
Эндиликда 22 ёшли Александр-Арнолд ҳисобида жорий мавсумда 13та голли узатма бор. Бу эса Англия чемпионатларининг бир мавсумида қайсидир ҳимоячи томонидан амалга оширилган энг кўп голли узатма ҳисобланади. Ҳимоячилар учун ассистлар бўйича рекорд шундоғам англиялик Александр-Арнолдга тегишли эди.
Ўтган мавсумда Трент жамоадоши Эндрю Робертсон билан АПЛ баҳсларида бир хил 12тадан голга ассистентлик қилган ва бу борада мусобақа рекордини ўрнатишганди. Шу тариқа Александр-Арнолд бу борада яққол етакчига айланди. У «Нюкасл»га қарши 38-тур ўйинида натижасини яхшилаб олиши мумкин. Ўз навбатида айни дамгача 11та голга ассистентлик қилган Эндрю Робертсон ҳам рекордни такрорлаши мумкин.
Маълумот учун, айни дамда ассистлар бўйича АПЛда «Манчестер Сити» футболчиси Кевин Де Брюйне етакчилик қилмоқда (ҳттпс://www.премиерлеагуе.cом/статс/топ/плаерс/гоал_ассист?се=274). Унинг ҳисобида 19та голли узатма бор. АПЛда голли узатмалар бўйича мутлоқ рекорд эса Тери Анрига тегишли. «Арсенал» афсонаси 2002/03 йилги мавсумда 20та голга ассистентлик қилган.
Бу рекордни Англияда «лаънат теккан рекорд» деб ҳам аташади. Чунки унга Эден Азар, Месут Ўзил, Сеск Фабрегас ва Кейин Де Брюйне каби футболчилар жуда яқин келиб, янгилаш тугул ҳатто такрорлай олмаган.
192   
Добавить комментарий
Ваше имя: *