Goal24.uz » Европа жамоалари » Rossiya » “Ростов” Элдор Шомуродовни сотишга қарор қилди

“Ростов” Элдор Шомуродовни сотишга қарор қилди

Автор: admin

“Ростов” жамоасида катта ўзгаришлар бўлади, деб ёзмоқда “Спорт-Экспресс” журналисти Вячеслав Короткин.
Таъкидланишича, клуб ривожланиш сиёсатига ўзгариш киритади. “Ростов” маошларни камайтиради ва ўз етакчиларини трансферга қўяди. Клуб Ростов вилоятидан катта молиявий ёрдам кутмаяпти.
Журналистнинг айтишича, клуб биринчи ўринда ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов ва ярим ҳимоячи Матиас Норманни сотишга уринади. Жамоа бу икки нафар футболчининг трансферидан катта пул ишлаб олмоқчи.
Қайд этилишича, “Ростов”ни исталган футболчи тарк этиши мумкин.
Бироқ “Ростов” бош мураббийи Валерий Карпин, инвестор ва президент Арташес Арутюнянтс, шунингдек спорт директори Алексей Рискиннинг клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида аввалроқ чиққан хабарлар инкор этилган. Улар клубда қолади.
“Ростов” РПЛ 2019/20-йилги мавсумида 5-ўринни қўлга киритди ва Европа Лигаси саралаш босқичида ўйнаш ҳуқуқига эга бўлди.
Аввалроқ “Ростов” Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчисини 5 миллион таклиф қилган Белгиянинг “Гент” клубига сотмаган эди.
Шомуродов Россия чемпионати жорий мавсумида 28 ўйин ўтказиб, 11 гол ва 7 та голли узатма муаллифига айланди.
233   
Добавить комментарий
Ваше имя: *