Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Клопп: «4та катта кубокни ютдик, энди суратга тушмасам бўлмайди»

Клопп: «4та катта кубокни ютдик, энди суратга тушмасам бўлмайди»

Автор: admin

«Ливерпул» бош мураббийи Юрген Клопп АПЛнинг 37-туридан ўрин олган «Челси»га (5:3) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйиндан кейин «Ливерпул»га АПЛ бош соврини топширилди. Мерсисайдликлар ўз тарихларида 19-бор Англияда тенгсиз клубга айланишди.
«Бу ажойиб лаҳзалардир. Барчаси барқарорлик билан боғлиқ, бунга эришишимиз керак эди. Ғалабага оч бўлиш муҳимдир.

Ўйиндан олдин жамоага нима дейишим мумкин эди: «Агар ғалаба қозонишни истасангиз, кўп ишлашингиз керак. «Челси» – жуда яхши жамоа.
Ҳа, биз чемпионмиз. 4та кубокни қўлга киритдик (АПЛ, Чемпионлар Лигаси, УEФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати). Бундан ортиқ фахрлана олмайман.
Одатда менга фотосуратлар керак эмас. Лекин 4та кубок билан, албатта, расмга тушаман. Чунки бу доим ҳам содир бўлмайди», – деб Клоппнинг сўзларини келтиради ББC.
168   
Добавить комментарий
Ваше имя: *