Goal24.uz » Европа жамоалари » Rossiya » «Спартак» Ўрунов учун «Уфа»га 500 минг евро таклиф қилган

«Спартак» Ўрунов учун «Уфа»га 500 минг евро таклиф қилган

Автор: admin

«Спартак» клуби «Уфа» яримҳимоячиси Остон Ўрунов трансфери бўйича музокара ўтказмоқда, дея ёзади Метаратингс.ру сайти.
Манбанинг хабар беришича, «Спартак» 19 ёшли ўзбекистонлик яримҳимоячи учун «Уфа»га 500 минг евро таклиф қилган. Шунингдек, Ўрунов москваликлар сафида ўйинлар сони ва самарали ҳаракатлар бўйича белгиланган кўрсаткичларга эришса, Москва клуби Уфа жамоасига бонус тарзида яна 500 минг евро тўлайди.
Нашрнинг келтиришича, бонусдан ташқари «Спартак» Ўруновни бошқа клубга трансфер қилса, тушган маблағнинг 20 фоизини «Уфа»га беришга розилигини маълум қилган. 
Аввалроқ, «Спорт Экспресс» нашри «Спартак» Остон учун «Уфа»га 2 миллион евро таклиф қилгани ҳақида ёзганди.
Маълумот учун, Ўрунов феврал ойида «Локомотив»дан 200 минг евро эвазига «Уфа» сафига келиб қўшилгани ва жамоа билан 4 йиллик шартномага имзо чеккани хабар қилинганди.
188   
Добавить комментарий
Ваше имя: *