Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » «Манчестер Сити» 4 футболчининг трансфери учун 330 млн евро ажратади

«Манчестер Сити» 4 футболчининг трансфери учун 330 млн евро ажратади

Автор: admin

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола раҳбариятдан ёзги трансферлар учун 330 млн евро маблағ олади.
АС хабарига кўра, испаниялик мутахассис таркибни 2 марказий ҳимоячи, «Бавария»га ўтиб кетган Лерой Сане учун ўринбосар ва 1 ҳужумчи билан кучайтирмоқчи.
«Сити» марказий ҳимоя нуқтасига Калиду Кулибали («Наполи»), Диего Карлос («Севиля») ва Милан Шкриняр («Интер») номзодини ўрганиб чиқмоқда. Бундан ташқари, «Бавария» ҳимоячиси Давид Алаба трансфери ҳам амалга ошиши мумкин. Австриялик футболчининг универсал экани, яъни қанотда ҳам, марказда ҳам тўп тепишга қодирлиги Гвардиолага жуда ёқяпти.
176   
Добавить комментарий
Ваше имя: *