Goal24.uz » Ўзбекистон » Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичига қуръа ташланди

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичига қуръа ташланди

Автор: admin

Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.
Бу босқичда Суперлиганинг 14та ва Про-Лиганинг саралаш босқичидан ўтган 2та клуби иштирок этади. Қуръа натижалари қуйидагича бўлди.
А гуруҳи
ОКМК
«Андижон» 
«Навбаҳор» 
«Металлург» 
Б гуруҳи
«Насаф» 
«Сурхон» 
«Қизилқум» 
«Машъал» 
C гуруҳи
«Бухоро» 
«Шўртан» 
«Локомотив» 
«Сўғдиёна» 
Д гуруҳи
«Қўқон-1912» 
«Пахтакор» 
«Бунёдкор» 
«Оқтепа» 
Гуруҳда жамоалар жами 3тадан ўйин ўтказишади. Қуръа натижасига кўра, гуруҳдаги жамоалардан иккитаси 2 марта мезбонда ва 1 марта сафарда ўйнайди. Қолган иккитаси 1 марта мезбонда ва 2 марта сафарда ўйнайди.
Гуруҳда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар 1/4 финал босқичига йўл олади. Гуруҳларда 1-ўринни эгаллаган клублар 1/4 финални мезбон сифатида, яъни ўз уйида 2-ўринни эгаллаган жамоаларга қарши ўтказади.
208   
Добавить комментарий
Ваше имя: *